«2027 йилдан пахтани 100 фоиз машинада терамиз» — қишлоқ хўжалиги вазири
Ўзбекистонда пахта теримини тўлиқ механизациялаштириш режалаштирилмоқда. 2026 йилда ҳосилнинг 75−80 фоизи комбайнларда терилган. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2027 йилдан 100 фоиз машина теримига ўтилишини айтди. «Пахтани эгилиб, қўлда терадиган замонлар ўтди», — деди у.