Ўзбекистонда 10 ойда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида 900 млрд сўмга яқин зарар етказилди
2026 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонда электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ салкам 3100 та ҳолат аниқланди. Хусусан, 24 та заправкада ҳам қоидабузарликлар қайд этилди. Бу орқали давлат манфаатларига қарийб 900 млрд сўм зарар етказилди. Ҳозиргача унинг 250 млрд сўми ундирилган.