Серверлардан электромобиллар компонентларигача. Ўзбекистонда қандай ишлаб чиқариш қувватлари йўлга қўйилади?
Ўзбекистонда уч йил ичида $11,6 млрдлик 164 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Улар орасида электромобиллар учун компонентлар, сервер ускуналари, электроника ва саноат роботларини ишлаб чиқариш лойиҳалари бор. Президент ҳудудлар учун истиқболли йўналишларни белгилаб берди.