Ўзбекистон газ импортини 50 фоизга оширди. Экспорт учдан бир қисмдан кўпроққа қисқарди
Тўққиз ойда Ўзбекистон газ импортини деярли 50 фоизга — 1,6 млрд долларгача оширди. Экспорт эса 34,5 фоизга қисқариб, 357,9 млн доллар бўлди. Импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ 1,2 млрд доллардан ошди. Хитой божхонасига кўра, Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш қарийб 44 фоизга камайган.