Сурхондарёда маст ҳолда машина бошқариб, 2 пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган шахс 9,5 йилга қамалди
Сурхондарёда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Cobalt бошқариб, пиёдалар ўтиш жойида уч кишини уриб юборган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди. Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этиб, бир киши жароҳатланган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.