«Биринчи хато иккинчи хатони яратади». Жамоатчилик нега UzIMEI’ни танқид қилмоқда ва Ўзбекистон ҳукумати бунга нима дейди?
Тошкент аэропортида телефонлар текшируви UzIMEI бўйича янги танқидлар тўлқинига сабаб бўлди. Мутахассислар виждонли харидорлар зарар кўраётганини, иқтисодчилар товарлар сунъий қимматлаштирилаётганини айтди. Блогерлар конституциявий ҳуқуқларни эслатди. Божхона қўмитаси тизим муҳимлигини тушунтирди.