Сенат Ўзбекистоннинг Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилашни топширди
Сенат Ўзбекистоннинг «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти Матбуот эркинлиги индексидаги ўрнини яхшилаш вазифаларини белгилади. Қарорда мамлакат рейтинги 2019−2022 йилларда 36 поғона кўтарилганидан сўнг, 2024 йилдан буён 14 поғонага пасайгани қайд этилган. Рейтингни яхшилаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.