Акмал Шукуровнинг жазосини енгиллаштирган собиқ судьялар ва суд раиси ўринбосарига ҳукм ўқилди
Тошкент вилояти суди Акмал Шукуровнинг жазосини юмшатган собиқ судьялар ва суд раиси ўринбосарига ҳукм ўқиди. Суд ишига аралашган раис ўринбосари 4 йилга қамалди, адолатсиз қарор чиқарган уч нафар собиқ судьяга эса 4 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.