Иш ҳақини кечиктирган иш берувчилардан 9 ойда 832 млрд сўм ундирилди
Давлат меҳнат инспекцияси 9 ойда қарийб 35 минг ходимга 832 млрд сўм кечиктирилган иш ҳақини ундириб берди. Шу даврда меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ 36 мингдан зиёд ҳолат аниқланди. «Иш ҳақининг кечиктирилиши асосан хусусий секторда кузатилмоқда», — деди бандлик вазири ўринбосари.