Иорданияда Telegram блокланди
Иордания Жамоат хавфсизлиги бошқармаси «рақамли хавфсизликни ошириш ва фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш чоралари» доирасида Telegram блокланганини маълум қилди. Расмийларга кўра, бу чора кибержиноятчилик, товламачилик ва экстремизмни тарғиб қилувчи контент тарқалишининг олдини олишга қаратилган.