Пойтахтда реновацияга тушган оилалар Янги Тошкентдан уй-жой танлаши мумкин бўлади
Президент фармони билан Тошкентда реновацияга тушган уй эгаларига Янги Тошкентдан квартира таклиф қилишга рухсат берилди. Шаҳар ҳокимлиги ҳар бир ҳолат оилалар эҳтиёжи ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал кўриб чиқилишини маълум қилди.