Хоразмда регенератив қишлоқ хўжалиги асосида пахта етиштирилди. Бу фермер ва табиатга нима беради?
Хоразмда регенератив қишлоқ хўжалиги асосида пахта етиштириш технологияси синовдан ўтказиляпти. Лойиҳа тупроқ унумдорлигини сақлаш, сув ва ўғитларни тежаш ҳамда фермер харажатларини камайтиришга қаратилган. «Мақсад — илмий ёндашувларни фермерлар учун мақбул ечимга айлантириш», — дейди ФАО вакили.