Тошкентда жарима майдончасидан рухсатнома олиш учун навбат юзага келди. ЙҲХБ онлайн хизматдан фойдаланишни эслатди
Тошкент шаҳри ЙҲХБ Маъмурий амалиёт марказида автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқишга рухсатнома олиш учун навбатлар юзага келди. Бу ҳолат икки кунлик рейдда 751 та машина ушлангани билан изоҳланди. Бошқарма рухсатномани онлайн олиш мумкинлигини эслатди. Gazeta ҳолатни ўрганди.