Юлдузлар билан кечки овқат. Gazeta — The Michelin Guide Dubai 2026 йўлкўрсаткичидан ўрин олган, атайин саёҳатга отланишга арзийдиган ресторанлар ҳақида
Дубайда The Michelin Guide Dubai ресторанлар йўлкўрсаткичининг 5-нашри тақдим этилди. Ундан 122 та маскан ўрин олган, шундан 20 таси — юлдузли ресторанлар. Gazeta муҳаррири Виктория Абдураҳимова тантанали маросимда қатнашди ва бир нечта «Мишлен» ресторанларида бўлди.