Депутат ва сенатор сўровларига жавоб бериш тартибини бузган мансабдорлар бўйича Бош прокуратурага тақдимнома киритилади
Қонунчилик палатаси депутат ва сенатор сўровларига жавоб бериш муддатини бузган мансабдорлар бўйича Бош прокуратурага тақдимнома киритишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрор содир этилса, маъмурий жавобгарлик кучайтирилади.