«Мастер планнинг мақсади — муаммоларни камайтириш». Экспертлар — Ўзбекистонда шаҳарсозликни режалаштиришдаги камчиликлар ва уни қандай ўзгартириш ҳақида
Ўзбекистонда «мастер план» атамаси нисбатан янги бўлиб, унинг моҳияти ва шаҳарсозлик тизимидаги ўрни ҳақида ягона тушунча йўқ. Меъморлар Альваро Лопес Гонсалес Мальо (Испания) ва Умиджон Файзиев Urban Lab лойиҳаси доирасида мавжуд камчиликлар ҳамда уларнинг ечимларини муҳокама қилди.