Наманганлик 10 минг ёшни тил ва касбга ўқитиб, Япония ҳамда Германияда ишлашга тайёрлаш топширилди
Президент келгуси йили 10 минг нафар наманганлик ёшни Япония ва Германияда юқори даромадли иш ўринларига тайёрлаш учун мақсадли тил ва касбий ўқитиш йўлга қўйишни топширди. Шунингдек, вилоят аҳолисининг ўртача даромадини 9,6 миллион сўмга етказиш вазифаси белгиланди.