Андижонда зарар миқдорини камайтириб бериш эвазига 2000 доллар олган электр тармоқлари ходимлари ушланди
Андижонда электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани учун ҳисобланган 400 млн сўм зарарни 65 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига 2000 доллар олган электр тармоқлари корхонасининг икки ходими ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.