Ўзбекистонликлар Хорватияда қурилиш соҳасида ишга таклиф этилмоқда
Миграция агентлиги Хорватияда қурилиш ишчиси ва махсус техника ҳайдовчилиги бўйича ишга таклиф этмоқда. 25−45 ёшли номзодларга 1000 евро маош, бепул турар жой ва овқатланиш учун ойига 80 евро тўланади. Ҳужжатлар 1 декабргача қабул қилинади.