Шэньчжэнда АҚШ, Хитой ва Россия етакчиларининг уч томонлама учрашуви ўтди. Улар тинчлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилди
АҚШ, Хитой ва Россия етакчилари илк бор уч томонлама форматда учрашди. Якунда тинчлик тўғрисидаги декларация қабул қилинди: унда БМТни ислоҳ қилиш, давлат раҳбарлари иммунитетига риоя этишга чақирилган, нефть экспортини ошириш ваъда қилинган ҳамда ядровий хавфларни камайтиришга келишиб олинган.