Emirates авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейслар очиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин
Uzbekistan Airports ва Emirates Group авиаташувчининг Ўзбекистон бозорига кириш имкониятини муҳокама қилди. Музокараларда аэропортлар инфратузилмаси, йўловчи ташиш динамикаси ва транзит салоҳияти тақдим этилди. Авиакомпания талабни ўрганиб, мунтазам рейслар очиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.