«Қорақалпоғистонда фақат йўл эмас, қиймат занжири қурилади». ОТБ Қорақалпоғистонда қандай лойиҳаларни молиялаштирмоқда?
ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая банк нима учун Қорақалпоғистон билан ҳамкорликни янгилагани, Орол муаммоси, A380 йўли ва яшил энергетика лойиҳалари ҳақида гапириб берди. ОТБнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелида Қорақалпоғистон улуши қарийб 20 фоизга тенг.