Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга қўшимча ариза қабул қилиш 25 ноябрдан бошланади
25 ноябрь соат 10:00 дан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун қўшимча аризалар қабули бошланади. Қабул аввал тақдим этилган, лекин муддатида фойдаланилмаган хабарномалар ҳисобидан очилмоқда. Аризаларни ДХМ, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин.