«Тақчиллик ва нархларнинг кескин ошишига олиб боради». Ичимлик ишлаб чиқарувчилар шакар импортига квоталарни қайта кўриб чиқишга чақирди
Оқ шакар импортини чеклаш хомашё тақчиллиги ва маҳсулотлар нархи ошишига олиб келиши мумкин, деб огоҳлантирди UzBev. Ассоциация ҳисоб-китобига кўра, шакар нархи 15−28%, таъминотда узилишлар юз берса, яна кўпроқ ошиши мумкин. Ташкилот квоталарни тўхтатиб, ҳукумат ёпиқ қарорини эълон қилишга чақирди.