Ўзбекистон ва Иордания стратегик шериклик тўғрисидаги битим ва бошқа ҳужжатларни имзолади
Ўзбекистон ва Иордания стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битимни имзолади. Шавкат Мирзиёев ва подшоҳ Абдулла II ҳузурида бир қатор битим ва меморандумларга ҳам имзо чекилди. Улар орасида Тошкент ва Амман, шунингдек, Самарқанд ва Петра ўртасидаги ҳамкорлик битимлари бор.