Қамоқдан туриб наркодўкон бошқарган маҳкумга алоҳида хона ва телефон берган колония раҳбари ўринбосари 11 йилга қамалди
13-сон колония бошлиғининг ўринбосари маҳкумни кузатув камераси йўқ алоҳида хонага жойлаштириб, тинтувлардан ҳимоя қилган ва телефон олиб кириб берган. Натижада маҳкум колониядан туриб Telegram’да наркодўкон юритган. Собиқ мансабдор 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.