Ўзбекистонда қўшимча 400 минг тонна гўшт ва 90 млн тонна чорва озуқаси етиштириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон 2030 йилгача чорва озуқасини 90 млн тоннага, қўшимча гўштни 400 минг тоннага етказмоқчи. Бунинг учун 200 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилиб, 1 млн гектар яйловга дронларда уруғ сепилади, 100 дан ортиқ озуқа марказлари очилади. Аҳолига озуқа учун 10 фоиз субсидия берилади.