Тошкентдаги нашриётдан минглаб китоблар олиб кетилди, ношир судга берилди
Алп нашриёти чиқарган «Тайм машин: 1984» ва «Билганингдан озодлик» китобларининг 5 мингдан ортиқ нусхаси экспертиза учун олиб кетилди. Нашриёт эгасига порнографик материал тарқатиш айблови қўйилиб, маъмурий иш очилди. Адабиётшунослар экспертиза натижасидан норози, суд ишни терговга қайтарди.