Синдаров ва Гукеш жаҳон шахмат тожи учун матчнинг учинчи партиясини дуранг билан якунлади
Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу Женевадаги шахмат тожи учун матчда учинчи бор дуранг қайд этди. Партия матч бошидан буён энг узоқ давом этган ўйин бўлиб, 60-юришда якунланди. Ўзбекистонлик шахматчи 40-юришни вақт тугашига олти сония қолганда амалга ошириб, цейтнотга тушиб қолди. Ҳисоб — 1,5:1,5.