Илиқ куз билан хайрлашув: пойтахт кўчаларидан фоторепортаж
Бу йилги куз анча илиқ ва қуёшли келди. Ноябрь охирлаётган бўлса-да, Тошкент кўчалари ҳамон олтин рангда. Gazeta фотомухбирлари — Евгений Сорочин, Шоҳруҳ Ҳайдаров ва Марварида Исроил япроқлар орасида сайр қилаётган шаҳарликлар ва пойтахтдаги кузги кайфиятни суратларга муҳрлади.