Янги Тошкент аэропорти ёнида 5 млрд долларлик Aerocity лойиҳаси амалга оширилади
Янги Тошкент аэропорти ёнидаги 800 гектар майдонда қиймати 5 млрд долларлик Aerocity лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ерда логистика ва электрон тижорат марказлари, меҳмонхоналар ҳамда турар жойлар жойлашади. Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2030 йилгача иккита солиқдан озод этилади.