Олмаотадаги ёнғинда Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлди
Олмаотадаги турар жой биносида юз берган ёнғин вақтида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. ТИВнинг маълум қилишича, вазият Бош консулхона назоратида бўлиб, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.