Андижонда 19 туп дарахт қўпорилиши оқибатида табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етди
Андижондаги фермер хўжалиги ҳудудида 19 туп тут дарахти қўпориб ташланди. Ҳолат хўжалик ишчиси томонидан содир этилган бўлиб, табиатга етказилган зарар миқдори 1,5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди. Ҳужжатлар прокуратурага юборилади.