Агар ҳозирги суръат ўзгармаса, гендер тенглигига эришишга 171 йил керак бўлади — БМТ
Дунёда гендер тенглигидан сиёсий чекиниш бошланган. Агар ҳозирги суръат ўзгармаса, тўлиқ тенгликка эришиш учун яна 171 йил керак бўлади, дейилади БМТ ҳисоботида. Сўнгги икки йилда бу соҳадаги ҳар учта муассасадан бирининг ваколати қисқартирилган, асосий раҳбарлик эса ҳамон эркаклар қўлида қолмоқда.