Ўзгидромет 9 та вилоятда сув босиши хавфидан огоҳлантирди
4−5 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли Тошкент вилояти ҳамда Ўзбекистоннинг яна саккизта вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сув босиши юзага келиши мумкин. Ушбу ҳудудларда яшовчилар ва дам олувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.