Ўзбекистон олийгоҳларида иш берувчи корхоналарнинг буюртмаси асосида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади
Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан ОТМларда корхоналарнинг буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади. Дуал таълим шаклида таҳсил олаётган Ижтимоий реестрга киритилган талабаларга ижтимоий стипендия тўланади.