Осиё ўйинлари: Боксчи Тўрабек Хабибуллаев Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медаль қўшди
Осиё ўйинлари доирасида бокс бўйича -90 кг вазн тоифасида Тўрабек Хабибуллаев олтин медални қўлга киритди. У хитойлик Хан Сюэчженни 5:0 ҳисобида енгди. Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 17 тага етди.