Эль-Ниньо кучаймоқда: Ўзбекистонда октябрь ва кейинги 2 ой қандай кечиши кутиляпти? Gazeta прогнози
Октябрда Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва салқин кунлар алмашиб турса ҳам, ҳарорат меъёр атрофида бўлиши, бироқ нам ҳаво оқимлари сабабли ёғингарчилик меъёрдан кўп тушиши кутилмоқда. Тинч океанидаги кучли Эль-Ниньо ҳодисаси куз ва қиш бошининг серёғин ҳамда нисбатан илиқ ўтишини таъминлаши мумкин.