Сенат Конституциявий суд тўғрисидаги янги қонунни маъқуллади
Сенат Конституциявий суд тўғрисидаги янги конституциявий қонунни маъқуллади. У электрон суд ишини юритиш, мурожаатларни онлайн юбориш ва мажлисларда масофадан иштирок этиш имкониятини, аризаларни кўриб чиқишнинг 15 кунлик муддатини жорий этади. Нормаларнинг бир қисми ҳозирги қонунда ҳам бор.