Навоийдаги Яйлов қишлоғида мактаб филиали очилди, у ерда ҳозир 3 ўқувчи ўқимоқда
Навоий вилоятидаги чекка Яйлов қишлоғида мактаб филиали очилди: 14 ўринли муассасада ҳозир 3 нафар бола таҳсил олмоқда. Gazeta 2025 йил ноябрида айнан шу қишлоқдан репортаж тайёрлаган, унда қишлоқда мактабдан ташқари, электр ва газ ҳам йўқлиги айтилганди. Бу таъминот ҳали ҳам етиб боргани йўқ.