Сурхондарёда Афғонистондан олиб келинган 52 килодан зиёд гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
«Айритом» божхона постида Афғонистондан кириб келган юк машинаси тиркамасида 52,5 кг дан ортиқ гашиш ва опий яширилгани агниқланди. Салкам 340 минг дозага тенг гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уринган Термиз туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро қўлга олинди.