Покистон компанияси Жиззахда 500 гектар майдонда зайтун плантацияси ташкил этишни режалаштирмоқда
Покистоннинг WaterCon компанияси Жиззахнинг Янгиобод туманида 500 гектар майдонда зайтун плантацияси ташкил этишни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида зайтун етиштириш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда уни Made in Uzbekistan бренди остида экспорт қилиш режалаштирилган.