Шавкат Мирзиёев ФАОнинг Agricola медали билан мукофотланди
Шавкат Мирзиёев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди. Унда Ўзбекистон ва ташкилот ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистон раҳбарига ташкилотнинг олий мукофоти — Agricola медали топширилди.