Ўзбекистонда газлаштирилмаган ҳудудларда электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри қишда 350 кВт·соатга оширилади
Ўзбекистонда газ таъминоти бўлмаган ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилади. Мазкур таклифни президент Шавкат Мирзиёев маъқуллади.