Тўққиз йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда ушланди
Босқинчилик ва фирибгарликда айбланаётган 2 нафар Ўзбекистон фуқароси Истанбулда қўлга олинди. Улардан бири 9 йил давомида қидирувда бўлган. Ҳар икки шахс Ўзбекистонга топширилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.