Сентябрда инфляция 0,7 фоизни, йил бошидан буён 4,2 фоизни ташкил этди
Сентябрда Ўзбекистонда инфляция августдаги 0,2%дан 0,7%гача ошди. Йил бошидан буён эса кўрсаткич 5,1%дан 4,2%гача секинлашди. Энг кўп тухум, сабзавотлар, АИ-95 бензини, пропан ва таълим хизматлари қимматлади. Йил давомида пропан (49%), помидор (55%), бензин (20%), гўшт (18%) нархи сезиларли ошди.