Шавкат Мирзиёев 7−9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Шавкат Мирзиёев 7−9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг 8-маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади. Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиб, қўшма ҳужжатлар қабул қилиши кутилмоқда.