Тошкент ҳокими: шаҳарни ривожлантиришга ҳар йили тахминан $2 млрд йўналтириш керак
Тошкентга ҳар йили йўллар учун 300 млн доллар, коммунал инфратузилмага 400 млн доллар, мактаб, боғча ва соғлиқни сақлаш учун яна 300 млн доллар керак, деди пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов. Яна 1 млрд доллар, унинг фикрича, шаҳар қиймати ва даромадларини оширадиган лойиҳаларга сарфланиши керак.