Ўзбекистон ва Россия $350 млнлик 17 та қўшма лойиҳа ҳақида келишиб олди. Wildberries Зангиотада логистика ҳаби қуради
Ўзбекистон ва Россия йил охиригача кимё саноати, агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш ва металлга ишлов бериш соҳаларида $350 млнлик 17 та қўшма лойиҳани ишга туширмоқчи. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Wildberries билан А тоифали логистика мажмуаси қуриш бўйича келишув тузди.