Президент Янги Тошкентда қурилишга хусусий секторни жалб қилиш мавжуд имкониятларга мос эмаслигини айтди
Давлат Янги Тошкентдаги муҳим объектлар қурилишига йирик маблағ йўналтирмоқда. Хусусий секторни жалб қилиш суръати мавжуд имкониятларга мос келмаяпти, деди президент Шавкат Мирзиёев инвесторлар билан учрашувда. Уч йил давомида қурилишга 2 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритилди.